«Саодат саройининг калити»
Ёзувчи Тоҳир Маликнинг ахлоқ-одобга доир рисолалари китобхонларга яхши таниш. Унинг уч фаслдан иборат “Одамийлик мулки” ахлоқ китоби кўпчилик диққатини тортди. Бу рисола асосида тартиб берилган “Келинлар дафтарига”, “Куёв бола, сизга айтар сўзим бор” китоблари ҳам нашр этилган. Адиб китобхонлар, хусусан, ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларининг таклифларини инобатга олиб, "Одамийлик мулки” асарини қисқартириб, таҳрир қилиб, ўсмирларнинг талаби ва дидига, қизиқишига мослаган ҳолда кўшимчалар киритиб, “Умидимиз юлдузларига” тарзида нашрга тайёрлади. Китоб гарчи ўсмир-ёшларга мўлжалланган бўлсада, ардоқли ота ва оналар, қадрли устозларнинг ҳам танишиб чиқишлари мақсадга мувофиқдир. Агар суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур аланнурдир.
Дуоларимизда кўпинча бахт ва саодат тилаймиз. Бахт нима? Саодат-чи? Иккаласи бир маънони англатадими? Йўқ. «Бахт» торроқ маънодаги тушунча. Ҳар бир одам бахтли бўла олиши мумкин. Биров йўқотган минг сўмини топиб олса, ўзини бахтли ҳис қилади. Бошқа биров набира кўрган куни ўзини дунедаги энг бахтиёр инсон деб ҳисоблайди. Одамлар ўзлари учун кутилмаганда бахтли бўладилар.
Саодат эса Аллоҳнинг раҳматига, марҳаматига етишмоқликдир. Саодатга пул топиб олган каби етишилмайди. Гўзал хулқ ва бошқаларга яхшилик қилиш саодат саройининг калитидир.
Муаллиф: Тоҳир Малик
Номи: «Саодат саройининг калити»
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Сана: 2019
Ҳажми: 416 бет
ISBN: 978-9943-20-266-5
Бичими: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: йўқ
- Код: 1125
- Вазни: 0.37кг
- ISBN: 9789943202665